Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ушланди

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ушланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. «О.Ф.» МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига «С.» МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг