Наманганда руҳий касал шахс жиноятга қўл урди
2022 йил 24 сентябрь куни соат 14:00 ларда номаълум шахс А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган истироҳат боғи олдида 55 ёшли Ё.М.га тегишли бўлган «ВАЗ-2106» русумли автоуловини олиб қочиб кетган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур автомашина ва уни бошқариб кетаётган шахс Янгиқўрғон тумани Булоқбоши ҳудудида жойлашган дала майдонида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Гумондорнинг шахси текширилганда, у Янгиқўрғон тумани Шўркўл кўчасида яшовчи руҳий касал 30 ёшли К.М. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter