Наманганда фуқаро қорамолни ов қуролида отиб ташлади (видео)
Ижтимоий тармоқларда Наманганда фуқаро қорамолни ов милтиғи билан отиб ташлагани акс этган видеотасвир тарқалган эди.
Берилган расмий маълумотга кўра воқеа Наманган вилоятининг Уйчи туманида содир бўлган.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ов қуролидан фойдаланган шахс туманнинг ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлиб, унинг ов милтиғидан фойдаланиш рухсатномаси бўлган. Шу боис қассоблар ундан далада бир бош қорамолни отиб беришни илтимос қилишган.
«Икки ҳафталар олдин қассоблар мол қочиб кетди, ўша молни отиб беринг, деб чақирди. Одамларни сузибди, деганидан кейин бориб отиб бердим. Бу ҳолат интернетда тарқалиб, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлибди. Ҳаммадан кечирим сўрайман», – дейди айбдор фуқаро.
Шунингдек, ҳолатни видеотасвирга олиб, тарқатган шахс ҳам кўрсатма берган.
«Қарасам, одамлар тўпланиб кетибди. Молни отишаётган экан. Телефонимда видеога олиб, ошнамга ташладим. Интернетда тарқалиб кетибди. Бу ҳолат энди қайтарилмайди», – дейди вазиятни видеога олган фуқаро.
Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 111 (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва 183-моддалари (майда безорилик) моддаларига асосан баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter