Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда уч киши аянчли тарзда вафот этди

Наманганда уч киши аянчли тарзда вафот этди

Фото: Xabar.uz

Наманган вилоятининг Поп туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч фуқаро ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Хабарда айтилишича, 20 ноябрь куни соат 16:00 ларда туманнинг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 51 ёшли Э.Т., вояга етмаган 6 ёшли набираси Ф.Т. ҳамда меҳмонга келган қайнонаси 74 ёшли Д.Й. уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Қарши шаҳрида абитуриент қизнинг жасади ҳаммомдан топилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг