Наманганда мерос жанжали икки кишининг ўлими билан якунланди
Жорий йилнинг 24 июнь куни Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро А.А. (1961 й.т.) ва унинг укаси ўртасида мерос уйни сотишдан тушган 97 млн. сўм пул маблағини ўзаро тақсимлашда низо келиб чиққан.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, А.А укасининг уйида унинг оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашиб, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг турмуш ўртоғи Г.М. (1964 й.т.) ҳамда унинг қизлари Х.А. (1987 й.т.) ва Г.А. (1994 й.т.)ларнинг таналарининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Натижада Г.М. ва унинг қизи Х.А.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Г.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter