Наманганда коллеж ўқувчилари жанжали фожеа билан якунланди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги муштлашувда коллеж талабаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 июнь куни Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2 босқич ўқувчиси О.Т. ушбу касб-ҳунар коллежининг 3 босқичида таҳсил олаётган А.А. билан Бозорбоши маҳалласида ўзаро жанжаллашиб, унга қўллари билан жароҳат етказган.
Натижада А.А. беҳуш ҳолда касалхонага келтирилганида вафот этган. Тан жароҳати етказган О.Т. қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter