Наманганда эшак сўйганлар аниқланди. ИИБ баёнот берди
16 октябрь куни Наманган вилояти ИИБга Наманган шаҳридаги кўп қаватли уй олдидаги чиқинди ташлаш жойига эшак хайвонининг ички аъзоларини ташлаб кетилаётгани тўғрисидаги хабар келган.
Уйчи туманида туғилган фуқаро ўз тушунтириш хатида 2021 йил 16 октябрь куни сўйилган эшак гўштидан чиқган чиқиндиларини 1980 йилда Уйчи туманида туғилган акасини яшаш хонадонидан олиб, ушбу чиқиндихонага ташлаб кетганлигини маълум қилган. Мазкур шахснинг акаси ўз тушунтириш хатида 2021 йил 16 октябрь куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган хайвон бозоридан 3 бош эшак хайвонини 580.000 сўмга сотиб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, ушбу эшакларни бир ўзи сўйган.
Гўшт маҳсулотларини Наманган шаҳрида яшовчи таниши 1948 йилда туғилган фуқарога сотган. Эшак гўштининг ички аъзоларини эса укасига ташлаб келишини айтганлигини маълум қилган.
Эшак гўштини сотиб олган фуқаро ўз тушунтириш хатида Наманган шаҳрида жойлашган хайвонот боғида экспедитор лавозимида ишлаб келишини, у хайвонларга кунлик озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиш билан шуғулланишини маълум қилган. 2021 йил 16 октябрь куни танишидан 600.000 сўмга гўшт махсулотларини сотиб олган ва ушбу гўшт махсулотларини хайвонот боғидаги хайвонларга беришини баён қилган.
Ҳолат бўйича ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан текширув харакатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter