Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда яна эшак сўйилди

Қашқадарёда яна эшак сўйилди

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Арабхона маҳалласидаги хонадонда эшаклар сўйилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, 2022 йил 1 июль куни соат тахминан 15.00 лар чамасида Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т. Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 та эшакни сўйгани аниқланган.

Эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.

Косон тумани ИИБ томонидан фуқаро Б.Л.га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Китоб туманида эшак сўйиб, гўштини сотганлар аниқланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг