Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норин дарёси тошиши сабаб икки киши сув ўртасидаги оролда қолиб кетди

Норин дарёси тошиши сабаб икки киши сув ўртасидаги оролда қолиб кетди

Фото: Наманган вилояти ФВБ.

25 июль куни Наманган ФВБ Тезкор навбатчилик қисмига Норин дарёсида чўмилиш учун борган Чортоқ туманида яшовчи Г.Р ва О.А исмли 2 фуқаро белгиланмаган ҳудудда чўмилиш вақтида сув сатҳи кўтарилиши натижасида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетгани хабар берилган. 

Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оролчада қолиб кетган икки кишига амалий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат дарё қирғоғига олиб ўтилди.

Содир бўлган воқеа натижасида фуқаролар тан жарохати олмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг