«Муносиб меҳнат учун қиймат занжирини ривожлантириш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институтида (ТСМРИ) Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) «Учинчи томон мониторинги» лойиҳаси доирасида талабалар ва ҳодимлар учун икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу лойиҳа ХМТ, Жаҳон банки, Европа иттифоқи, АҚШ ҳамда Швейцария тарафидан молиялаштирилган бўлиб, у 2015-йилдан буён Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинади.
«Муносиб меҳнат учун қиймат занжирини ривожлантириш» мавзусида ўтган семинарнинг биринчи куни асосий назарияларга ва дунёдаги бошқа мамалакатлар тажрибасини ўрганишга бағишланди.
Семинарнинг иккинчи кунида эса, қатнашувчилар диққат эътиборини Ўзбекистон воқеликларига қаратиб, бир қатор соҳалар ва бозор таҳлили, мамлакатнинг пахта етиштириш тарихи, бугуни ва келажаги, шунингдек, Ўзбекистондаги муносиб меҳнат шарт-шароитларининг мавжудлиги, бу борадаги камчиликлар ва имкониятлар каби мавзуларга мисолларда тўҳталдилар.
Семинар-тренинг қатнашчилари ТСМРИ талабалари ва ҳодимлари, ҳамда бошқа маҳаллий олий таълим муассасалари талабаларидан ташкил топди.
«Xabar.uz» учун махсус интервю берар экан, лойиҳа бош техник маслаҳатчиси Ёнас Аструп қуйидагиларни айтиб ўтди:
«Бутун дунёдаги компаниялар қиймат нафақат доллар каби пул бирлигида, балки ижтимоий капитал жиҳатидан ҳам баҳоланишини борган сари тушуниб боришмоқда. Бу нарса ҳар қандай бизнес учун жуда ҳам муҳим бўлган ходимларнинг мамнунияти, брендга садоқат ва жамоатчилик муносабатлари каби омилларни юзага келтиришда ёрдам беради.
Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган текстил кластерлари ўз маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида бир бизнес ўлароқ ижтимоий ва меҳнат масалаларига самарали эътибор беришлари лозим. Бу каби глобал савдо-содиқда иштирок этувчи Ўзбекистон бизнеслари яқин келажакда фақатгина кўпайиб бориши кутилмоқда ва уларнинг бари ҳалқаро муносиб меҳнат стандартларидан ҳабардор бўлишлари ва уларга риоя этишлари талаб этилади.
Ўзбекистон қиймат занжири бўйлаб юқорига кўтарилиб борар экан, маҳаллий компаниялар корпоратив ижтимоий масъулиятъ борасида мижозларнинг ишонч ва умидларини рўёбга чиқаришда салоҳият ва билимга эга эканлиги ўта муҳим аҳамият касб эта бошлайди. Бу нарса Европа ва Шимолий Америка бозорларига кириб бориш учун зарурдир. Ўтказилган тренинг юқорида айтиб ўтилган кўникмаларни шакллантиришга, бўлажак менежерларимизга ўзбек компанияларини муваффақиятли бошқариш ва ривожлантириш имкониятларига ёрдам беради».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter