Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирободдаги аянчли тўқнашув оқибатлари: тўрт киши жабрланди

Мирободдаги аянчли тўқнашув оқибатлари: тўрт киши жабрланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ бугун пойтахтда кузатилган аянчли ЙТҲ бўйича маълумот берди. 

Жорий йилнинг 8 феврал куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус - Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида 1979 йилда туғилган В.К. бошқарувида бўлган KIA русумли автомашина;

1959 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина;

ZEEKR русумли автомашина (ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида KIA, Matiz ҳайдовчилари ва ZEEKR русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг