Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метрополитенда ёнғин чиққани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Метрополитенда ёнғин чиққани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда «Метрополитенда ёнғин чиқди» мазмунида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.

«Ушбу ҳолат жорий йилнинг 17 август санасида соат 00:20 лар атрофида содир бўлган.

Барчангизга маълумки, бу вақтда бекат йўловчилар учун ёпиқ бўлади ва тизимли техник ҳамда хўжалик ишлари амалга оширилади.

Ижтимоий тармоқда ёнғин, дея таъкидланган жараён ҳеч қандай ёнғин эмас, балки бекатда амалга оширилган режавий хўжалик иши, яъни метро йўлидаги чақиқ тошларни текисловчи техник ускунадан чиққан тутун ҳамда чақиқ тошлардан ҳосил бўлган чанглардир.

Бу каби технологик жараёнлар белгиланган жадвал асосида тизимли равишда амалга оширилади ва унинг хавфсиз амалга оширилиши доимий тарзда назорат қилиб борилади», дейилади муносабатда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг