Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метронинг икки бекати 4 ойга ёпилади

Метронинг икки бекати 4 ойга ёпилади

Фото: Xabar.uz

Тошкент метросининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 26 августдан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади.

Юнусобод йўналишидаги поездлар ҳаракати «Шаҳристон» ва «Минг Ўрик» бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади.

Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, «Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.

Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади, деб хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» ДУК.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг