Мексикада поезд уйларни мажақлаб ташлади
Мексиканинг ғарбий қисми Халиско штатида юк поездининг ағдарилиши оқибатида уч киши жароҳат олиб, бир киши ҳалок бўлди, дея хабар берди штат фуқаро муҳофазаси хизмати.
«Сан-Исидро-Масатепек (Тала) муниципалитетида 108 вагондан иборат поезд ҳалокатга учраган жойда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. 2 та локомотив ва 12 та вагон 4 та уйни мажақлаб қўйган, натижада уч киши жароҳатланди ва бир киши оламдан ўтди», — дейилади «Twitter»даги қутқарувчилар блогида.
Фуқаро муҳофазаси хизматининг аниқлик киритишича, ходимлар вафот этган маҳаллий фуқаронинг жасадини чиқариб олиш учун вайроналарни тозалашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter