Мексика орқали АҚШга бориш учун 15 минг доллар
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш.О.ни 15 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter