Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларининг калтакланиши воқеасига Сенат эътиборини қаратди

«Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларининг калтакланиши воқеасига Сенат эътиборини қаратди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шу кунларда интернет ва ижтимоий тармоқларида «Бу жой Ўзбекистондаги дўзах, ҳеч ким чиқолмаган!» сарлавҳа остидаги мақола кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда, дейилади Сенат хабарида.

Унда таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун давлат томонидан бепул равишда уй-жой ажратилган, бироқ, тарбияланувчилар мутассадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар-жойлардан ҳайдаб чиқарилган.

Шунингдек, ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганда ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар амалга оширилгани иддао қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан  мазкур ҳолат назоратга олинган. Тез орада ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг