Меҳмонхонада фоҳишахона ташкил этган шахс ушланди
Бухоро шаҳридаги «Фахриддин» номли меҳмонхонада фоҳишахона ташкил этган киши қўлга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ вакилининг сўзига кўра, Бухоро шаҳридаги «М.Пайравий» кўчасида яшовчи 34 ёшли Б.Ф. шу меҳмонхонада фаолият юрита туриб, у ерга бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келган. Ва бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.
«Кўза кунда эмас, кунида синади» дейишади. Меҳмонхона ходими Б.Ф. С.М. ва Ш.Н., Б.М. ва М.Д.ларнинг жинсий алоқада бўлиши учун 300 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижозларга» хона бўшатиб, барча шарт-шароитлар яратиб берган. Бу ҳатти-ҳаракати ортидан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган»,—дейди ИИБ вакили.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter