Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст фуқаро поезд йўлида ухлаб қолди

Маст фуқаро поезд йўлида ухлаб қолди

9 май куни Тошкент—Хўжакент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган электропоезд Салар—Нурҳаёт темир йўл бекатлари оралиғида номаълум фуқаро ётгани сабабли фавқулодда тўхтаган. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, ТХТБ ходимлари уни тезкорлик билан темир йўл изидан олиб, тез ёрдам чақиртирган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, ушбу фуқаро Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи С.М. экани, спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида маст ҳолатда темир йўл изида ухлаб қолгани аниқланган.

Фуқаро маъмурий суд қарорига асосан Тошкент шаҳар ИИББга қарашли реабилитация марказига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг