Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда сотилаётган эллик долларлик пуллар сувенир бўлиб чиқди

Марғилонда сотилаётган эллик долларлик пуллар сувенир бўлиб чиқди

5 май куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Р.У жами 1.500 АҚШ доллар бўлган, 30 дона 50 АҚШ доллар купюрадаги сувиенир пулларини ҳақиқий пуллар эканлигини айтиб, 7.500.000 сўм эвазига сотган вақтида қўлга олинди ва ундан пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг