Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилон ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйида осилган ҳолатда топилди

Марғилон ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйида осилган ҳолатда топилди

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар ҳокимининг ўринбосари шанба куни ўз уйида осилган ҳолатда топилгани ва бунинг сабаблари аниқ эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди.

«Xabar.uz» сўровига кўра Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳолатни тасдиқлади. Фақат қайд этилдики, 1984 йилда туғилган Э.Т. 2019 йилнинг апрел ойига қадар Марғилон ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. У шу йилнинг 29 ноябридан 30 ноябрига ўтар кечаси Фарғона шаҳридаги ўз уйида осилган ҳолатда топилган. 

Ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабар тўлдирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг