Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Малика» бозорида қолдирилган шубҳали сумка ИИББ махсус бўлинмаси томонидан текширилди

«Малика» бозорида қолдирилган шубҳали сумка ИИББ махсус бўлинмаси томонидан текширилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Интернет тармоғида Шайхонтоҳур туманида шубҳали пакет топилган бўлиб, унинг ичидаги нарса инсонлар учун хавфли эканлиги ҳақида маълумот тарқамоқда. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Қайд этилишича, 2021 йил 17 март куни соат 14.40 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида жойлашган «Малика» савдо комплекси ҳудудида дўконлардан бирининг ёнида номаълум шахс томонидан қора рангли спорт сумкаси қолдирилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ички ишлар органлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус бўлинмаси ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни чегаралаб сумкани кўрикдан ўтказишди.

Маълум қилинишича, сумка ичида қонунга хилоф ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳеч нарса топилмаган.

Кўрилган тезкор тадбирлар давомида сумка Юнусобод туманидаги қурилиш объектида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли Ж.К. томонидан унутиб қолдирилгани аниқланган. Суҳбат давомида у савдо комплекси ҳудудига телефонини тузатиш учун келганини, сумкани эса дўкон олдида оғир бўлгани учун қўйганини, бу кимнидир қўрқитади деб ўйламаганлигини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг