Мактаб ўқувчиси клубдаги жанжал қурбони бўлди — ИИББ
Интернет тармоғида 17 ёшли ўқувчининг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, 17 апрель куни тахминан соат 18.00да Сергели туманида жойлашган интернет клубларнинг бирида 18 ёшли Х. С. ҳамда 17 ёшли мактаб ўқувчиси И.Ш. ўртасида жанжал келиб чиққан.
Келишмовчилик натижасида Х. С. вояга етмаган И.Ш. га тан жароҳати етказган. Етказилган тан жароҳати оқибатида ўсмир касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми («Қасддан баданга огир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда, дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter