Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хайрия пулини талон-торож қилган ҳоким ўринбосари ва фонд ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хайрия пулини талон-торож қилган ҳоким ўринбосари ва фонд ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото:«Xabar.uz»

Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н.лар олдиндан ўзаро тил бириктирган. 

Улар тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда «Саховат ва кўмак» жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Шу билан бирга, 2020 йилда «Саховат ва кўмак» жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 май Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг