Магнитогорск фожиаси. Қурбонлар сони 37 нафарга етди, яна тўрт фуқаронинг тақдири номаълум
Магнитогорскдаги кўп қаватли уйнинг битта подъезди қулаб тушиши оқибатида қурбонлар сони 37 нафарга етди. Уларнинг тўрт нафари ёш болалардир, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Шунингдек, вайроналар остида яна тўрт кишининг жасади борлиги тахмин қилинмоқда, улар орасида вояга етмаган болалар йўқлиги айтилаётир. Ҳозирча 22 та жасаднинг шахси аниқланди, жумладан, уч нафар ёш боланинг ҳам.
Маҳаллий ҳокимият ҳодисадан жабр кўрганларга 1 миллион рублдан товон пули берилишини билдирган эди. Бундан ташқари, россиялик бир гуруҳ фаолларнинг жабрдийларни қўллаб-қувватлаш учун акция ўтказиши натижасида етти миллион рубль тўплангани ҳам маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter