Тошкентда фирибгарлик: «Латвия орзуси» саробга айланди
Ички ишлар органларига 29 ёшли Алишер Я. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, 23 ёшли Қобилжон Н. уни Латвияда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари сўраган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 6 сентябрь куни кечқурун Мирзо-Улуғбек туманида 3900 АҚШ долларини олаётганида Қобилжон Н. ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter