Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Lacetti» ҳайдовчиси ИИБ ходимларидан қочишга уринди

«Lacetti» ҳайдовчиси ИИБ ходимларидан қочишга уринди

Сирдарё вилоятидаги ЙПХ масканида тўхтатилган «Lacetti» ҳайдовчиси ИИБ ходимларидан қочишга уринди. Қайд этилишича, ҳолат 2022 йилнинг 18 март куни соат 15:05 да содир бўлган.

 «18 март куни олинган тезкор хабар асосида ДХХнинг вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ташкил қилинди. Сайхунобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда давлат рақам белгиси ечиб қўйилган Lacetti ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилгач, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний буйруғига бўйсунмай қочган ва йўл четида тўхтаб турган, давлат рақами 20 716 VSF бўлган хизмат автомобилига зарар етказган. Шундан сўнг маскан олдида жойлашган пастликка тушиб кетиб, тўхтаган. Автомашинада бўлган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган», — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машинадан кўп миқдордаги таркибида кучли таъсир қилувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари топилган. Дорилар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг