Кушон подшолигига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди
![Кушон подшолигига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2812394230.jpg)
Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
«Самарқанд-Внуково» йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.
Натижада фуқаронинг багаж сумкасидан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий тангалар, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металлар ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/52/720__9qMFin0AIzfwFVWQAvBT8FAneUKeN7Re.jpg)
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter