Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли шамол «Ховос сити»даги уйнинг томини учириб кетди (видео)

Кучли шамол «Ховос сити»даги уйнинг томини учириб кетди (видео)

2021 йилнинг 18 март куни тахминан соат 13 дан 35 дақиқа ўтганда Янгиер шаҳар «Наврўзабод» МФЙ «Ховос сити» марказида жойлашган 5-уйнинг том қисмининг тахминан 40 м.кв  майдони кучли шамол таъсирида ерга тушган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими  ходимлари етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришганлар.

«Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг