Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Косонлик эркак ўз хотинини даҳшатли тарзда ўлдиришда айбланмоқда

Косонлик эркак ўз хотинини даҳшатли тарзда ўлдиришда айбланмоқда

Қашқадарё вилоят ИИБ Косон туманида содир бўлган мудҳиш жиноят бўйича маълумот берди. 

Бундан икки йил олдин Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолатда таёқ билан хотини Х.Г.ни уриб, қўл ва оёқларини синдириб, қасддан ўлдирган. Жасадни қудуққа ташлаб, тупроқ билан қудуқни тўлдириб кўмиб юборганлиги аниқланган.

Кунора бу оилада бўлиб турган жанжалдан маҳалла фаоллари, қариндош-уруғлар хабардор бўла туриб вақтида олдини олмаган. Боз устига муқаддам ҳам қотиллик жиноятини содир этгани учун жазо муддатини ўтаб чиққан бу шахс қўшхотин билан яшагани, доимий спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйда жанжал кўтариш билан банд бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Қ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг