Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда қўшма корхона омбор мудири ўзини осди

Андижонда қўшма корхона омбор мудири ўзини осди

Фото: «Xabar.uz»

Куни кеча Андижондаги «Уз Донг Янг Ко» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона омбор мудири ўз жонига қасд қилганига оид хабарлар тарқаганди. Айни хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Дарҳақиқат, шу йилнинг 29 май куни соат 16-30 да Булоқбоши туманида истиқомат қилган 34 ёшли И.Х. яшаш уйининг айвонига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини-ўзи осгани натижасида воқеа жойида вафот этган. Мурда эксперт иштирокида кўздан кечирилганда, бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бўйин соҳасида бир изли типик странгуляцион эгат, ички аъзоларини тўлақонлиги, ўпка ва юрак эпикардларида нуқтасимон кардио доғлари аниқланган.

Шунингдек, Бош прокуратура масъули И.Х. қўшма корхонада прокуратура текширув бошлагани ортидан ўз жонига қасд қилганинига оид гапларни инкор этди. Унга кўра, «Уз Донг Янг Ко» қўшма корхонасида 2018-2019 йиллар давомида хом ашё ва материалларини сақланиши, тарқатилиши ва бутлиги юзасидан текшириш ўтказилганлиги рост. Текширувлар бир ёки икки ой аввал эмас, ўтган 2019 йилнинг бошида ўтказилган. Ўшанда Х. И. моддий жавобгарлигида бўлган 168 млн. сўмлик хом ашё ва материалларидан камомад аниқланган (марҳум 2013 йилдан бери омбор мудири бўлиб ишлаб келган) ва ўз вақтида (И.Х. томонидан) бартараф этилган.

Қўшма корхонадаги айни кунлардаги текширув эса ички аудит ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, шу йилнинг 21 май куни «Уз Донг Янг Ко» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчисининг 50-сонли буйруғи чиқарилган бўлиб, унга асосан Х.И. жавобгарлигидаги товар моддий бойликларини бошқалар зиммасига юклаш ҳамда 20 май ҳолатигача тафтиш ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Шунингдек, мазкур буйруқ билан инвентаризациядан ўтказиш учун текшириш бошланган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Х.И. корхонада ички аудит ва инвентризация бошлангани ортидан бир неча кун ишга келмай қўйганлиги аниқланди. Бироқ унинг ўз жонига қасд қилгани сабаблари ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта. Негаки, айни пайтда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг