Коронавирусни оғир ўтказган 65 яшар бемор вафот этди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак)да 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда «COVID-19» тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.
Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.
Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Ушбу ўлим Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ расман тасдиқланган 117-ҳолатдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter