Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши дориларни 16 минг «кўки»га пуллаганлар аниқланди

Коронавирусга қарши дориларни 16 минг «кўки»га пуллаганлар аниқланди

Самарқанд шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Қайд этилишича фуқаро Н.Ю. дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад олиш мақсадида, фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган «COVID-19» инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган «Remdesivir» номли дори воситасини ҳар бирини 350 минг сўмдан сотишга келишади. У жами 500 донасини 16 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг