Киберхавфсизлик хизмати фуқароларни жиддий огоҳлантирди
ИИВ Киберхавфсизлик хизмати фуқароларни жиддий огоҳлантирди.
«Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали тарқатилаётган «Oson тўлов тизими акция доирасида 1 миллион сўм беряпти» мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар», дейилади хабарда.
Маълумотларни фақат расмий манбалардан олиш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter