Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келин қайнонасининг ўлимига сабабчи бўлди

Келин қайнонасининг ўлимига сабабчи бўлди

Самарқанднинг Ургут тумани Чағизмон маҳалласида мудҳиш ҳодиса рўй берди.

Маълум қилишича, келин қайнонасининг ўлимига сабабчи бўлди. Ушбу аянчли ҳодисага қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов мазкур маҳаллада бўлиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказган.

– Нега, келин қайнонага ҳурматсизлик қилаяпти, қайнона келин билан муроса қила олмаяпти. Нима учун бундай низоли ҳолатлар кўп? Тарбияда оқсоқлик бор. Тўй-маъракаларда дабдабабозлик билан эмас, юксак маънавиятимиз билан мақтанайлик, фарзанд тарбияси уларнинг одоб аҳлоқига лоқайдлик билан қарамайлик, – деди бошқарма бошлиғи.

Аввалроқ Самарқандда аёл уч боласи билан ўзини каналга ташлагани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг