Жиззахдаги «заправка»да икки автомобил ёниб кетди
Бугун, 28 июнь куни соат 05:40да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар «Сангзор» МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиққан.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, шохобчадаги «Matiz» ҳамда «Nexia» русумли автомашиналарга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, бартараф этилди.
Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter