Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги хонадонларда қулфланиб қолган икки болакай қутқарилди

Жиззахдаги хонадонларда қулфланиб қолган икки болакай қутқарилди

Фото: ФВВ.

Жиззах шаҳрида 30 январь куни уйда қулфланиб қолган болалар қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шу куни Жиззах вилояти ФВБга кўп қаватли уйлардаги хонадонларда қулфланиб қолган болалар тўғрисида 2 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, соат 11:21 да Жиззах шаҳар «Зилол» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватида 3 ёшли қизча ва соат 11:50 да «Кимёгар» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида икки нафар бола қулфланиб қолган.

Қутқарувчилар дастлабки манзилда махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қулфланиб қолган эшикни очиб, қизчани қутқарган. Кейинги манзилга борилганда қутқарувчилар хонадон деразаси очиқлигини аниқлаган ва махсус арқон ёрдамида алпинистик ҳаракатларни амалга ошириб, уй ичида қолган 2 нафар болани онасига соғ-саломат топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг