Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда тўқнашган икки «Nexia» ёниб кетди. Саккиз киши ҳалок бўлди (видео)

Жиззахда тўқнашган икки «Nexia» ёниб кетди. Саккиз киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: «Telegram» / @kduzb

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-34 «Жиззах—Гагарин» йўлининг 49-километрида икки «Nexia» тўқнашиб, ёниб кетган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизматига асосланиб маълум қилди.

Ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40 атрофида юз берган. Ижтимоий тармоқлар, «Telegram»даги оммабоп каналларда воқеа жойидан видео ва фотолар пайдо бўлган.

Фото: Telegram / @kduzb

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ҳайдаб келаётган «Nexia» «Жиззах—Дўстлик» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган арнасойлик 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia» билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашувдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомобилда бўлган барча — жами саккиз киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг