Жиззахда сел 10 ёшли қизчани оқизиб кетди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоғида 10 ёшли қизни сел оқизиб кетган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган вақтида сел тошқинига дучор бўлган. М.Б.нинг жасади сойдан 500 метр узоқликдан топилган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Авваллоқ Зоминда опа-укалар сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter