Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда «сеҳргар» ушланди, ундан ҳоким ва депутат бўлишни сўраганлар ҳам бор

Жиззахда «сеҳргар» ушланди, ундан ҳоким ва депутат бўлишни сўраганлар ҳам бор

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамкорликда Жиззах шаҳри, Турон МФЙ, Сайилжойи кўчасида яшовчи шахснинг хонадонида тезкор тадбир ўтказди.

Хабар қилинишича, фуқаро норасмий фаолият билан шуғулланиб, гўёки турли хил дуолар билан одамларнинг ишини яхшилаб, уларни сеҳр-жоду қилиб келгани аниқланди.

Мазкур ҳолат холислар иштирокида ўрганилиши натижасида, «сеҳргар»нинг яшаш хонадонида 12 нафар фуқаро навбат кутиб тургани аниқланган. Сеҳр-жоду билан шуғулланган шахснинг 5 та ён дафтаридан эса «мижозлар»нинг юздан ошиқ фотосурати топилди. Ушбу фотоларга «мижоз» нима мақсадда келгани ёзилган ва айрим суратлар пичоқ ёрдамида кесилган. Бундан ташқари нашриёти кўрсатилмаган диний мазмундаги 5 та китоб, 1 та от қамчиси, 9 та турли кўринишдаги ошхона пичоқлари ҳамда 110 000 минг сўм пул борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек ушбу яшаш ҳонадонида турли хил ёшдаги фуқароларга ноқонуний диний сабоқ бериб келинган.

Сохта домланинг шогирдлари орасида Фориш туманининг Илончи ҚФЙда яшовчи мактаб ўқувчиси ҳам бўлгани аниқланди. Эътиборли томони, сеҳр-жодуни касб қилиб олган ушбу шахснинг дафтарида ҳокимликка ва депутатликка даъво қилганларга тегишли қайдлар ҳам бор.

Суд ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг