Жиззахда қийин вазиятда қолганларга ёрдам берилди

Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда, дейилади ФВВ хабарида.
ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқарувчилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафар ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.
«Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter