Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда олтин қидирувчиларни тош босиб қолди

Жиззахда олтин қидирувчиларни тош босиб қолди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнининг 26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазишга киришадилар. Мазкур жараёнда уларни тош босиб қолган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 26 январь куни Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини Авлиё қишлоғида яшаган тўрт нафар фуқаро аҳоли яшаш жойидан тахминан 7-8 км. узоқликда жойлашган тоғдан ўзларини хавф остига қўйиб, тоғ бағрига 12-15 метр қазиб кириб руда олишаётган пайтда тош фуқароларни босиб қолган. Бунинг оқибатида икки нафар фуқаро чуқурдан чиқа олмасдан вафот этган. 2 нафари эса турли хил даражадаги синиш ва бошқа тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг