Жиззахда «оилавий пудрат»га айланган мактаб фош этилди
Бюджет маблағларини ўзлаштириб келган она-бола мактаб директорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фуқаро Ф. Б. ва бошқаларнинг Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.
Бу ҳақда Антикоррупция агентлиги маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу мактаб директори В.М.О. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғи О.А. га овоз бериш оператори сифатида 2019/2023 йил 1 майга қадар 47,3 млн сўм, шунингдек, 2014 йилда ишдан бўшаган Д.Ҳ. га эса 2016 йилга қадар 22.9 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter