Жиззахда чўпон икки шеригини ўлдирди
Уч нафар чўпон спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўзаро жанжаллашади, улардан бири икки шеригини ўлдиради ва воқеа жойидан қочиб кетади. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 13 апрель куни Фориш туманидаги «Эгизбулоқ» МФЙга қарашли Кўктепа ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли чўпон уйида уч нафар чўпон ўртасида бошланган жанжал қотиллик билан тугаган.
Чўпоннинг уйида вақтинча яшаб, чўпонлик қилиб келаётган, 1977 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ушбу ҳудудда чўпонлик қилиб келаётган таниши, 1977 йилда Пахтакор туманида туғилган Ж.Х. ва 1973 йилда шу туманда туғилган Х.Х. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганда ўрталарида жанжал келиб чиққан.
Оқибатда, М.Ғ. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.Х. ва Х.Х.ларнинг кўкрак қафасига бир неча марта тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter