Жиззахда бедарак йўқолган боланинг жасади топилди
Жиззах вилояти Бахмал туманида бедарак йўқолган олти ёшли боланинг каналдан жасади топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, 3 май куни Жиззах вилояти Бахмал тумани Наврўз қишлоғида яшовчи 6 ёшли бола йўқолган. Унинг оила аъзолари орадан икки кун ўтгач бола жасадини каналдан топишган. Болакайнинг отаси фарзандининг ўлими сабабидан шубҳаланаётганини қайд этган.
«5 май куни соат 14:10 да ўғлимнинг жасадини сувдан топдик. Танасини кўрганимда у 40 соат сувда қолиб кетганга ўхшамади. Ўлимининг сабаби сувда чўкиш, дейиляпти. Ўзи чўкканми ёки чўктирилганми, бу номаълум. У яшаш уйимиздан икки километр узоқликда топилган. Устида кийими бор эди. Лекин топганимизда футболкаси йўқ эди. Танасида ортиқча шилиниш-тирналишлар йўқ. Йўқолган пайт кўчада одам гавжум бўлган. Лекин уни сув бўйига борганини кўрган одам йўқ. Тегишли ташкилотлар назоратини янада кучайтиришини сўрайман», — дейди боланинг отаси.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter