Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда 9 нафар қиз нега жанжаллашгани маълум бўлди

Жиззахда 9 нафар қиз нега жанжаллашгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» болалар боғида қизлар ўртасида кечган жанжал видеотасвирлари тарқалди. Мазкур ҳолат ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, келишмовчиликка Шароф Рашидов туманидаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирида ўқийдиганлар томонидан очилган телеграм каналидаги ўзаро ёзишмалар сабаб бўлган.

«Айни пайтда Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласида яшовчи Э.Ҳ., Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Р.Н. ҳамда Шароф Рашидов тумани туманининг Бўстон маҳалласида яшовчи М.Ҳ. каби 9 нафар қиз иштирокида кечган жанжал юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётир, ана шу текширув натижаларига кўра қонунбузарлар ёки уларнинг ота-оналарига тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилади», дейилади Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Қўшимча маълумот берилишича, 2022 йилнинг 20 декабрида юз берган ушбу муштлашувда ўрта умумтаълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари, шунингдек олий ўқув юртлари талабалари қатнашишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг