Жиззахдаги «Қорадори-2019» тадбирида фуқаро 8 килограммдан зиёд марихуана билан ушланди
Жорий йилнинг 13 май куни ўтказилаётган «Қорадори-2019» кенг қамровли тадбирида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида «ГАЗ-53» русумли юк автомашинасида йўловчи сифатида ўзи билан 8 кг. 327 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган 27 ёшли Ж.С. қўлга олинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Апрель ойида Чиноз туманида ҳам бир фуқаро 8 килограммдан зиёд марихуана билан қўлга олинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter