Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари қўлга олинди
ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорликда тадбир ўтказди.
Унда Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи шахс пора олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканали эфирида хабар берилган.
У тадбиркорга шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш бўйича тендер савдоларига ёрдам бериш эвазига икки минг доллар миқдорида маблағ талаб қилган.
Мансабдор 6 май куни икки минг долларни ўзи бошқарувидаги «Gentra» машинасининг орқа юк хонасига ташлаб қўйган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси иккинчи қисми «в» банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter