Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд. «ISUZU» ва «Laсetti» тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд. «ISUZU» ва «Laсetti»  тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Фото:«Tergov.uz»

16 сентябрь куни Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи И.Р., бошқарувида бўлган «ISUZU» русумли юк автомашинани Навоий вилояти йўналиши бўйича бошқариб бораётган бўлган.

Сўнгра олд томонидан ҳаракатланиб кетаётган 53 ёшли Ш.Ҳ., нинг бошқарувидаги «Laсetti» русумли автомашинанинг орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Тергов департаменти хабарига кўра, «Laсetti» автомашина йўловчиси 70 ёшли Ҳ.Х., олган тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчилари 68 ёшли Ҳ.У. (аёл) ва 42 ёшли А.Б., лар (аёл) турли даражада олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг