«Иссиқ яна кўтарилишни бошлайди» — Ўзгидромет
Ўтган ҳафта давомида ва ушбу ҳафтанинг бошида ёз фасли учун қулай бўлган об-ҳаво шароитидан сўнг, яна жазирама ўз таъсирини бошлайди.
13 июлда ҳудудларнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 33-36°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-40° гача атрофида бўлиши сақланиб туради, эртадан бошлаб эса ҳарорат кўтарилади ва 15-16 июлга келиб 38-41°га, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43°гача бўлади.
Ҳароратнинг бундай кўтарилиши Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши натижасида содир бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter