Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Iphone» илинжида: икки ёш йигит талончиликда айбланиб ушланди

«Iphone» илинжида: икки ёш йигит талончиликда айбланиб ушланди

Жорий йилнинг 24 июнь куни 22 ёшли Нурмухаммад У. ижтимоий тармоқдаги сайтлардан бирига «Iphone 13 Pro» русумли телефон сотилиши ҳақидаги эълонни жойлаштирган.

Шундан сўнг, номаълум шахслар унга қўнғироқ қилиб, ушбу телефонни 1000 AҚШ долларига сотиб олишга тайёр эканликларини маълум қилишган. Улар Мирзо Улуғбек туманида учрашишга келишиб олганлар.

Учрашувда икки нафар фуқаро Нурмуҳаммаднинг қўл телефонини тортиб олмоқчи бўлган, бироқ унинг қўлидаги мосламани тортиб ололмай, воқеа жойидан қочиб кетишган. Тез орада жиноятчилар қўлга олинди. Улар 18 ёшли Баҳриддин Ш. ва 19 ёшли Бобур Ю. эканлиги аниқланди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг